ЎзА Ўзбек

02.01.2018 10:59 Чоп этиш версияси

Қозоғистонда қайси русумдаги автомобиллар кўп ўғирланмоқда?

Қозоғистонда қайси русумдаги автомобиллар кўп ўғирланмоқда?
Қозоғистонда Японияда ишлаб чиқарилган, асосан Toyota русумли автомобиллар энг кўп ўғирланмоқда. Бу ҳақда «Казинформ» агентлиги Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги маълумотига таяниб хабар тарқатди.

Қозоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, ўғирланган аксарият автомобиллар қўшни давлатлар – Қирғизистон, Россия ва Тожикистонга олиб чиқиб кетилган.

2017 йилда мамлакатда автомобиль ўғирлаш билан боғлиқ жиноятлар 2016 йилга нисбатан 16 фоизга камайган. Ўтган йилда 650 автомобиль ўғирланган. Энг кўп автомашина Олмаота шаҳрида (260 та) олиб қочилган. Иккинчи ўринни Қарағанда вилояти (78 та), учинчи ўринни Кустанай вилояти (67) банд этган.

ЎзА
13 108