ЎзА Ўзбек

24.09.2018 Чоп этиш версияси

Қозоғистон виза беришнинг электрон тизимини жорий этмоқчи​

Қозоғистон виза беришнинг электрон тизимини жорий этмоқчи​
Қозоғистон расмийлари ўнлаб мамлакатлар фуқаролари учун виза беришнинг электрон тизимини жорий этмоқчи.
Маҳаллий янгиликлар агентликларининг хабар беришича, парламент мажлисининг ҳукумат соатида тизимни тезкор тартибда ишга тушириш шу йил охиригача Остона ва Алмати аэропортларида режалаштирилаётгани айтилди.

Қозоғистон маданият ва спорт вазири Аристанбек Муҳамеди ўғлининг айтишича, янгилик 128 мамлакат, шу жумладан, Эрон, Ҳиндистон, Хитой ва Форс кўрфази мамлакатлари фуқаролари учун виза олиш жараёнини сезиларли осонлаштиради.
Вазирнинг сўзларига кура, бугунги кунда 60 дан зиёд мамлакатлар фуқаролари Қозоғистонга сайёҳлик ва бошқа мақсадларда визасиз тартибда келиш ҳуқуқига эгалар.

2 371
ЎзА