ЎзА Ўзбек

12.11.2019 Чоп этиш версияси

Қозоғистон Россия ва Украинани келиштириш ташаббуси билан чиқди

Қозоғистон Россия ва Украинани келиштириш ташаббуси билан чиқди

Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев Россия ва Украина етакчиларининг музокараларини ташкиллаштириш учун ёрдам бериш таклифи билан чиқди.

Назарбоевнинг сўзларига қараганда, у учрашув борасида Владимир Зеленскийнинг розилигини олган ва бу ҳақда Владимир Путинга маълум қилган.

Москва ва Киев ҳозирча бу маълумотни изоҳламади.

Назарбоевнинг “Мен Зеленскийдан тет-а-тет учрашуви борасида розилик олдим, бу ҳақда Россия президентига маълум қилдим. Агар бетараф майдон керак бўлса, мен Қозоғистонни таклиф қилдим“, деди дейилади “Reuters” агентлиги хабарида.

Шунингдек, Қозоғистон собиқ президентининг таклифи юзасидан “РИА Новости“ да ҳам қайд этилган.

Маълумот учун, Украина ташқи ишлар вазири Вадим Пристайко ўз баёнотида, Зеленский Путин билан келишиш учун эмас, балки Украина ҳудудларида одамлар ўлмаслиги учун Россия билан муносабатларни йўлга қўйишга уринаётганини маълум қилган.

2 075
ЎзА