ЎзА Ўзбек

08.03.2019 Чоп этиш версияси

Қозоғистон Президенти аҳолини қишлоқни ривожлантиришга чақирди

Қозоғистон Президенти аҳолини қишлоқни ривожлантиришга чақирди

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев 8 мартга бағишланган тантанали маросимда мамлакат аҳолисини шаҳарга кўчиб кетмасдан қишлоқни ривожлантиришга чақирди.

“КазТАГ” хабарига кўра, Назарбоев “Овул – эл бешиги” давлат дастурини амалга оширишдан мақсад қишлоқни ривожлантириш экани, фуқароларга ижтимоий ёрдам учун давлат 2 триллион тенге, яъни 5,29 миллиард доллар миқдорида маблағ ажратганини айтди. “Ишончим комил, ҳеч бир давлат кам таъминланган ва кўп болали оилаларга бундай маблағ ажратмайди”, деди Президент.

3 981
ЎзА