ЎзА Ўзбек

05.08.2020 Чоп этиш версияси

Қозоғистон парранда гриппи туфайли Россия билан чегарада чекловлар жорий этди

Қозоғистон парранда гриппи туфайли Россия билан чегарада чекловлар жорий этди

Хавфли H5N8 вируси белгилари аниқлангани сабабли Қозоғистон Россия Федерацияси билан чегарада чекловлар жорий қилди.

Парранда гриппи билан боғлиқ энг хавфли ҳудуд Қозоғистоннинг шимоли-ғарбида жойлашган, дейилади "Kazinform" хабарида.

"Жорий йилнинг 3-4 август кунлари Россия Федерал ветеринария ва фитосанитария назорати хизматининг Челябинск бўлими ушбу ҳудудда аниқланган парранда гриппи вирусининг генетик хусусиятлари тўғрисида маълумот тарқатди. Ўлган қушлардан олинган барча намуналарда H5N8 грипп вирусининг кичик тури аниқланди. Маълумки, барча турдаги қушлар гриппга мойил. Бу қишлоқ хўжалиги, синантроп ва ёввойи қушларнинг юқумли ва тез тарқаладиган вирусли касаллиги. Шу сабабли, парранда гриппининг оммавий тарқалиши хавфи мавжуд", дейилади Қозоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги баёнотида.

4 236
ЎзА