ЎзА Ўзбек

30.08.2020 Чоп этиш версияси

Қозоғистон: масофавий таълим учун махсус тариф яратилди

Қозоғистон: масофавий таълим учун махсус тариф яратилди

Қозоғистон уяли алоқа операторлари томонидан масофавий таълим учун махсус имтиёзли тариф яратилди, дейилади "Kazinform" хабарида.

"Етакчи уяли алоқа операторлари ойлик тўлов миқдори 990 тенге бўлган "Таълим" тарифини ишлаб чиқдилар. У ўқув йилининг бошидан бошлаб ишлайди. Биз ушбу масалани ишлаб чиқишда фаол иштирок этдик. Ушбу тариф режасида таълим ресурсларидан фойдаланганлик учун мегабайт олинмайди», деди "Кунделик" МЧЖ Бош директори Мухтар Илясов.

Маълум қилинишича, тариф режасида ўқитувчилар ва ўқувчилар ўртасида бепул қўнғироқлар ҳамда таълим ресурсларининг мавжудлиги таъминланади.

1 883
ЎзА