ЎзА Ўзбек

03.09.2020 Чоп этиш версияси

Қозоғистон давлат амалдорларининг хорижда банк ҳисоблари бўлиши тақиқланади

Қозоғистон давлат амалдорларининг хорижда банк ҳисоблари бўлиши тақиқланади

Қозоғистон молия вазирлиги давлат амалдорлари ва уларнинг оила аъзоларининг хорижда банк ҳисоблари бўлиши тақиқланиши ҳақида маълум қилди.

Бу ташаббус мамлакатнинг кенг қамровли бойликларни ёруғликка чиқиши ортидан коррупция билан боғлиқ бир нечта машмашалар туфайли тақдим қилинди.

Молия вазири Ерулан Жамаубаев 2 сентябрь куни баёнот берар экан, бу режа — ўзи бошқараётган муассасанинг яширин иқтисодиётга қарши кураш ва молиявий мувофиқлаштиришни кескинлаштириш борасидаги дастурининг бир қисми эканлигини айтди.

Ерулан Жамаубаевнинг маълум қилишича, барча банк ҳисоблари Иқтисодий Ҳамкорлик ва Тараққиёт Ташкилоти (ИҲТТ) аъзолари ўртасида маъмулотларни айирбошлаш дастури асосида текширилади.

2 885
ЎзА