ЎзА Ўзбек

16.01.2020 Чоп этиш версияси

Қозоғистон Беларусга нефть етказиб беради

Қозоғистон Беларусга нефть етказиб беради

"Қозоғистон нефть етказиб бериш бўйича Беларусдан сўров олди", деди Қозоғистон энергетика вазири Нурлан Ногаев "РИА Новости"га берган интервьюсида.

“Бизга “Белнефтехим”дан шундай сўров тушди. Унга кўра мазкур маҳкама вакиллари нефть етказиб беришимиз бўйича музокаралар ўтказиш учун Қозоғистонга келиши айтилган”, деди Ногаев. 

Вазирнинг айтишича, мазкур музокаралар 20 январгача ўтказилади.

1 995
ЎзА