ЎзА Ўзбек

27.12.2019 Чоп этиш версияси

Қозоғистон: авиаҳалокат оқибатида ҳалок бўлганлар сони 9 тага етди

Қозоғистон: авиаҳалокат оқибатида ҳалок бўлганлар сони 9 тага етди

Бугун, 27 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 07:22 да Олмаота – Нур-Султон йўналишида парвоз қилаётган, бортида 100 киши бўлган йўловчи самолёти ҳалокатга учради.

“Kazinform” нинг Қозоғистон ИИВ маълумоти асосида тарқатган хабарида қайд этилишича, Қозоғистоннинг “Bek Air “ авиакомпаниясига тегишли бўлган самолёт ҳалокати оқибатида ҳалок бўлганлар сони 9 тага етган.

Хабарда авиаҳалокат оқибатидаги қурбон бўлганлар сони ортиб бораётгани қайд этилган.




4 594
ЎзА