ЎзА Ўзбек

05.03.2019 14:47:57 Чоп этиш версияси

Қозоғистон Афғонистондаги нефть-газ конларини ишга туширмоқчи


Қозоғистон Афғонистон билан ҳамкорликда мазкур мамлакатдаги нефть-газ конларини ишга туширмоқчи. Бу ҳақда индустрия ва инфратизим тараққиёти вазири ўринбосари Тимур Токтабоев маълум қилган.

“Kazpravda.kz” хабарига кўра, ҳозир Қозоғистондаги “КазМунайГаз” ва “Казгеология” компаниялари афғон томони билан ўзаро мақбул лойиҳалар устида иш олиб бормоқда. Токтабаев ишга туширилувчи конлар аниқланганини ҳам айтган.