ЎзА Ўзбек

05.08.2020 Чоп этиш версияси

Ҳозир ёки ҳеч қачон! Италияда 96 ёшли киши олий ўқув юртини битирди

Ҳозир ёки ҳеч қачон! Италияда 96 ёшли киши олий ўқув юртини битирди

Италияда 96 ёшга кирган Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси Жузеппе Патерно олий маълумот тўғрисида диплом олди ва мамлакатдаги энг кекса битирувчига айланди. Ушбу хабар “Reuters” агентлиги томонидан тарқатилган.

Атиги бир неча кун олдин Патерно Палермо университетида битириш имтиҳонларининг охиргисини топширди ва дипломни қўлига олди. Университет профессори Франческа Риссуто уруш фахрийсини «ёш талабалар учун ҳақиқий намуна» эканини таъкидлади.

“Аrgumenti.ru (http://%D0%90rgumenti.ru) (http://%D0%90rgumenti.ru)” нашри Жузеппе Патернонинг «2017 йил ўзимга шундай дедим: ё ҳозир ё ҳеч қачон. Кейин ўқишга кирдим. Албатта, тушунардим, уч йил таълим олиш ва навбатдаги даражани қўлга киритиш учун анча кеч эди. Шундай бўлсада, бир синаб кўрайчи, қўлимдан келармикан, деб ўйладим», – деган сўзларини келтирган.

Жузеппе Патерно Ситсилия оролида камбағал оилада таваллуд топган. У аввалига Ҳарбий денгиз флотига оддий пиёда қўшини аскари сифатида қабул қилинган ва Иккинчи жаҳон урушида қатнашган.

Ҳайратланарлиси, кекса битирувчи диплом иши матнини ўтган асрнинг 80 йилларида ишлаб чиқарилган эски ёзув машинкасида териб чиқди. Манба сифатида эса интернетдан бутунлай воз кечган ҳолда фақат китоблар, босма нашрлар материалларидан фойдаланди.

3 704
ЎзА