ЎзА Ўзбек

14.01.2020 Чоп этиш версияси

Озиқ-овқат маҳсулотларини чиқиндига чиқарилишини қисқартириш билан очарчиликка қарши курашилади

Озиқ-овқат маҳсулотларини чиқиндига чиқарилишини қисқартириш билан очарчиликка қарши курашилади

Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP) маълумотларига кўра, Сайёрамиздаги озиқ-овқат маҳсулотларининг учдан бир қисми ахлатга ташланади. 

Бунинг натижасида глобал иқтисодиёт ҳар йили бир триллион долларга яқин зарар кўрмоқда. 

WFP мутахассислари ресторан, дўконлар эгалари ва оддий фуқароларни ҳаддан ташқари ортиқча харидларга йўл қўймаслик ёки сақлаб қолиш мумкин бўлган овқатни ташлаб юбормасликка чақиради.

Ўз навбатида БМТ дунё бўйлаб ҳар йили 4 миллиард тоннага яқин озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши ва агар бу озиқ-овқат маҳсулотлар оқилона тарқатилса сайёрамизнинг барча аҳолиси учун етарли бўлиши мумкинлигини эслатади. 

WFP жаҳонда озиқ-овқат исрофгарчилиги олдини олиш кампаниясига дунёнинг етакчи ошпазларни ҳам жалб қилиб келмоқда. Улар одамлар ахлат қутисига ташлаб юборишга одатланган маҳсулотлардан тайёрланадиган ажойиб таомларни яратадилар. Мутахассислар тўш ўрнига бутун балиқни харид қилиб олган ҳолда, унинг 100 фоизини истеъмол қилишни тавсия этади.

“Балиқнинг суяклари ва бош қисмидан суюқ овқат тайёрланади. Ҳаттоки унинг терисини қовурса ажойиб таом бўлади,” дейилади мутахассислар томонидан берилган тақдимотда. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳисоб-китобларига кўра, озиқ-овқат йўқотишларини икки баробар камайтириш ҳисобига халқаро ҳамжамият очарчиликка қарши курашда сезиларли ютуқларга эришиши мумкин.

769
ЎзА