ЎзА Ўзбек

26.03.2020 Чоп этиш версияси

Озарбайжонда коронавирус сабабли кейинги ҳафтада ҳеч ким ишга чиқмайди

Озарбайжонда коронавирус сабабли кейинги ҳафтада ҳеч ким ишга чиқмайди

Озарбайжон вазирлар маҳкамаси коронавирус туфайли кейинги ҳафтани иш ҳафтаси эмас, деб эълон қилди.

20 мартдан 29 мартгача озарбайжонликларга Наврўз байрами сабабли дам берилган эди.

Вазирлар маҳкамасининг қарорига кўра, ҳафтасига беш кун ишлайдиган ходимлар учун 29 мартдан 3 апрелгача, олти кун ишлайдиганлар учун 4 апрелгача иш куни эмас.

Ушбу қарор давлатнинг муҳим тузилмалари, жумладан, банклар, дорихоналар, озиқ-овқат саҳосига тегишли эмас.

1 583
ЎзА