ЎзА Ўзбек

12.09.2018 10:35 Чоп этиш версияси

Озарбойжон тарихи ҳақида ҳикоя қилувчи топилмалар аниқланди

Озарбойжон тарихи ҳақида ҳикоя қилувчи топилмалар аниқланди

"Озарбойжон Фанлар Академияси билан Археология ва этнография институти ҳамкорлигида олиб борилган археологик қазишма ишлари давомида бронза даврига оид буюмлар топилди", дея хабар бермоқда Trend.az.

Археологик қидирув ишлари Кўккўл туманининг Гушгара ҳудудида олиб борилди. Қазишма давомида аниқланган бронза даврига оид ноёб топилмалар Озарбойжоннинг қадим урф-одатлари ва миллий қадриятлари ҳақида атрофлича маълумот беради.

Хабарда қайд этилишича, узоқ олиб борилган изланишлар натижасида Янги Кўкча қишлоғида жойлашган Албан ибодатхонасининг қурилган даврига ойдинлик киритишга муваффақ бўлинган. XIX асрда қайта таъмирланган ушбу ибодатхона IV-V асрларга оид экани маълум бўлди.

Археологлар Кўккўл туманида давом этадиган қазишма ишлари инсоният тарихи ҳақида янада кўпроқ маълумот олиш имконини беришини таъкидлашмоқда.

Дилобар Маматова, ЎзА
3 355