ЎзА Ўзбек

12.02.2019 Чоп этиш версияси

Ойнинг тескари томонини ўрганаётган фазовий аппаратлар “уйқуга кетди”

Ойнинг тескари томонини ўрганаётган фазовий аппаратлар “уйқуга кетди”

Кеча Пекин вақти билан 19.00-19.30 да Хитой фазовий аппарати “Чанъэ-4“ ва Ойда ўзи юрар қурилма “Юйту-2“ “уйқу“ режимига ўтган. 

Хитой Ойни тадқиқ этиш дастури ахборотида қайд этилишича, шу йўл билан фазовий қурилмалар Ернинг табиий йўлдошида кечаётган ўта совуқ тунларга бардош бера олади. 

Жорий йилнинг 3 январида “Чанъэ-3“ аппарати Ойнинг Жанубий қутб ҳавзаси - Эйткендаги Карман кратерига тарихий қўнишни амалга оширган эди. Ўтган вақт мобайнида мазкур аппарат Ой сатҳида қатор вазифаларни бажарди. Жумладан, Ернинг табиий йўлдошида илк бор чигит ундиришга муваффақ бўлди, мунтазам суратлар жўнатди.

Хитой фазовий бошқармаси маълумотларига кўра, “Чанъэ-4“ 1 мартда, “Юйту-2“ 28 февралда “уйқу“ режимидан чиқади.​​

3 024
ЎзА