ЎзА Ўзбек

15.03.2019 Чоп этиш версияси

Отишмада 27 киши ҳалок бўлди

Отишмада 27 киши ҳалок бўлди

Янги Зеландиядаги масжидларда содир бўлган отишмада 27 киши ҳалок бўлди

“New Zealand Herald” нашрининг хабар беришича, Янги Зеландиянинг Крайстерч шаҳрида икки масжидда содир бўлган отишмада 27 киши ҳаётдан кўз юмган. 

Аввалроқ ҳодиса қурбонлари 9 нафарлиги маълум қилинганди.

Гувоҳларнинг сўзига қараганда, Линвуд масжидидаги отишмани оқ танли шахс содир этган. У ўз жиноятини ижтимоий тармоққа онлайн транслация ҳам қилиб борган. 

Нашр маълумотларига кўра, отишмани содир этган шахс Австралия фуқароси. У ҳодисадан олдин 37 саҳифали манифест чопиб, ўз ҳаракатларини теракт деб атайди. 

Ҳозирда полиция бир кишини қўлга олган. Унинг кимлиги ошкор этилмаяпти. 

Линвуддан ташқари, шаҳар касалхонаси ва яна бир масжидда ҳам отишма содир этилган. 

Янги Зеландия Бош вазири Жасинда Ардерн ушбу терактларни мамлакат тарихидаги “энг қора кунлар” деб атаган. 

2 026
ЎзА