ЎзА Ўзбек

30.06.2020 Чоп этиш версияси

ОТИҲ 2021 йилги саммитини виртуал тартибда ўтказади

ОТИҲ 2021 йилги саммитини виртуал тартибда ўтказади

Янги Зеландия ташқи ишлар вазири Уинстон Питерс ҳамда савдо вазири Девид Паркернинг маълум қилишича, Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлигининг (ОТИҲ) 2021 йилда бўлиб ўтадиган олий даражадаги учрашуви Веллингтон раислигида виртуал форматда бўлиб ўтади.

"COVID-19 халқаро дипломатияни олиб боришимизга жиддий таъсир кўрсатмоқда. Бу Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги ташкилотига ҳам тегишли. Бошқа ҳукуматлараро тадбирлар каби ОТИҲ-21 ҳам виртуал рақамли платформа ёрдамида ўтказилади", - дейилади Янги Зеландия ҳукумати сайтида тарқатилган хабарда.

«Ҳозирги глобал шароитни ҳисобга олган ҳолда, бунчалик кўп сонли юқори лавозимли меҳмонларни Янги Зеландияда тўплашни режалаштириш мақсадга мувофиқ эмас», - дейилади Уинстон Питерс тарқатган баёнотда.

1 145
ЎзА