Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

05.07.2018 21:29 Чоп этиш версияси

Остона — Евроосиёнинг тинчликпарвар маркази

Остона — Евроосиёнинг тинчликпарвар маркази
Қозоғистон Республикаси жуда қисқа вақт ичида барча жабҳаларда юқори суръатда ривожланаётган мамлакатлар қаторига қўшилди. 

Мустақилликнинг дастлабки йилларидаги вазият мамлакатни тубдан модернизация қилишни талаб этарди. Бу улкан ишлар давлатнинг пойтахтини яратишдан бошланди ва мамлакатнинг катта моддий ва маънавий салоҳияти бунга имкон берди.
 
Нурсултон Назарбоевнинг янги пойтахт яратиш ғояси илк бор 1994 йилда Парламент мажлисида янгради. Ўша пайтда ҳали ҳеч ким аҳолиси 20 йилда миллиондан зиёд бўладиган улкан шаҳарнинг барпо этилишини тасаввурига сиғдира олмас эди. Бироқ Президентнинг собитқадамлиги ва оқилона юритилган сиёсат, меҳнаткаш халқнинг иродаси билан ушбу йўналишдаги ишлар тизимли равишда, пухта режа асосида амалга оширила бошлади. 

Остона шаҳрининг 2005 йилги ривожланиш режаси муҳокамаси Дастлаб, 1994 йил 6 июлда Қозоғистон Республикаси Жоғарғи Кенгеси (Олий Кенгаш) пойтахтни Олматадан Оқмолага кўчириш тўғрисида қарор қабул қилди, 1997 йил 10 декабрда пойтахт расман кўчирилди. Давлат раҳбарининг 1998 йил 6 майдаги фармонига мувофиқ, янги пойтахтга Астана (Остона — қозоқ тилида “пойтахт” маъносини беради) номи берилди. Ва ниҳоят, 1997 йил 10 июнда Осиёдаги энг шимолий пойтахт халқаро ҳамжамиятга тақдим этилди.

Шаҳарнинг Есил дарёси сўл қирғоғидаги қисмининг қурилиши Остона иқтисодий жиҳатдан минтақадаги етакчи шаҳарлардан бирига айланмоқда. Ҳозирги кунда шаҳар мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 11,8 фоизини, давлат бюджетига тушумларнинг 14,2 фоизини, кичик ва ўрта бизнес субъектлари маҳсулотининг 23,8 фоизини беради, жалб қилинган жами инвестицияларнинг 11,1 фоизи пойтахт улушига тўғри келади. Шу ўринда айтиш керакки, шаҳарнинг шакллиниши учун ҳозирга қадар 47 миллиард АҚШ доллари ҳажмида инвестиция жалб қилинган. 

Шаҳарнинг Есил дарёси ўнг қирғоғидаги қисмининг бугунги кўриниши Янгидан қурилган Остона халқаро молия маркази Қозоғистон пойтахтининг минтақадаги йирик молиявий марказ сифатидаги нуфузини янада орттиради. Замонавий инфратузилма ва янги технологиялар асосида фаолият олиб борадиган марказ Марказий Осиё, Кавказ, Яқин Шарқ, Ғарбий Хитой, Монголия ва Европа давлатлари учун молия хизматларини таклиф этади. 
Нима учун шаҳар қисқа вақтда катта суръатлар билан ривожланаяпти деймиз? 1999 йилнинг ўзидаёқ ЮНЕСКО томонидан “Тинчлик ва фаровонлик шаҳри”, дея этироф этилгани ҳамда 2000 йилда пойтахтлар ва йирик шаҳарлар халқаро ассамблеяси аъзолигига қабул қилингани фикримизни яққол тасдиқлайди.

Халқаро эътирофга сазовор бўлган Остона замонавий дунёнинг энг долзарб масалалари муҳокама қилинадиган марказга айланди. Бу ердаги кўплаб бинолар ана шундай катта ҳажмдаги глобал анжуманларни ўтказиш имконини бермоқда. Таниқли инглиз меъмори Норман Фостернинг лойиҳаси асосида қурилган “Тинчлик ва ҳамкорлик саройи” шулар жумласидандир. Маҳаллий аҳоли ўртасида “Пирамида” номи билан машҳур бино Дунё динлари ҳамда анъанавий динлар раҳбарларининг иккинчи умумий анжуманига бағишлаб махсус барпо этилди. Бундан ташқари, “Ақорда”, “Байтерек”, “Хан Шатыр”, “Нур Алем”, “Остона Триумфи” каби бетакрор бинолар миллий ва замонавий меъморчилик анъаналарини уйғунлаштирган ҳолда шаҳарнинг кўркига кўрк қўшиш билан биргаликда муҳим аҳамият касб этади.

“Тинчлик ва ҳамкорлик саройи” ва “Мустақиллик саройи” атрофидаги тураржой биноларининг қурилиши “Хан Шатир” савдо-кўнгилочар маркази ва “Севишганлар боғи” Қозоғистон пойтахтининг халқаро аҳамияти ҳақида гап кетганда, сўнгги йиллардаги глобал тадбирлар ҳақида таъкидлаб ўтиш жоиз. 2017 йилда ўтказилган ЭКСПО халқаро кўргазмаси инсоният олдида турган энг долзарб муқобил энергия манбалари муаммосининг ечимларини топишга қаратилди. Унда 100 дан ортиқ мамлакат ва ўнлаб халқаро ташкилотлар иштирок этди. Умумий ҳисобда 4 миллионга яқин меҳмон ташриф буюрди. Қуёш, шамол, сув энергиясига мўлжалланган 130 дан зиёд лойиҳаларни амалга ошириш ва уни молиялаштириш устида 170 компания иш олиб бормоқда.

ЭКСПО-2017 кўргазмасининг очилиш маросими арафасида Остона — Евроосиё қитъасининг марказида, дашт зонасида жойлашган шаҳар. Аввалига бепоён даланинг ўртасига шаҳар барпо қилиш бажариб бўлмас миссиядек кўрингани ҳеч кимга сир эмас. Аммо ҳозирда Қозоғистоннинг асосий шаҳри атрофини ям-яшил ўрмонзорлар ўраб турибди. 83 минг гектар майдонни эгаллаган сунъий ўрмондаги айрим дарахтларнинг баландлиги 20-25 метргача етади. Ғарбий томондан ўраб турган ушбу ўрмон туфайли шаҳарнинг микроиқлими сезиларли даражада ижобий томонга ўзгарди. Ўрмонзорнинг ҳажми ҳар йили беш минг гектарга улғайтирилмоқда ва келажакда у “Шортанди-Бурабай курорт зоналари”га туташиб кетиши кўзда тутилган. 

Остона шаҳри бугунги кунда Қозоғистоннинг сиёсий-маъмурий, иқтисодий-ижтимоий ҳамда маданий марказидир. Шу кунларда 20 йиллик байрами кенг нишонланаётган шаҳарда кўплаб маданий-маърифий тадбирлар, ижтимоий акциялар ўтказилмоқда. Байрам том маънода умуммиллий аҳамиятга эга эканлигини Президент Нурсултон Назарбоевнинг қуйидаги сўзлари ҳам тасдиқлайди: “Бугун Остонадаги ютуқларнинг барчасига 20 йил ичида эришилди. Уни барпо этишга бутун Қозоғистон жалб қилинди, зеро бошқача бўлиши мумкин ҳам эмасди. Шунинг учун ушбу байрамни кенг нишонлаяпмиз”. 

Айни пайтда Остонанинг 20 йиллиги кенг нишонланмоқда Тобора тезкор ривожланаётган дунё билан ҳамнафас улғаяётган Остона – барча қозоғистонликларнинг умуммиллий ифтихори. Буни мамлакатнинг исталган бурчагига борган меҳмон теран ҳис эта олади. Замонавий Қозоғистон келгусида мамлакатнинг ҳар бир қарич ерини шу даражада тараққий эттиришга интилишда давом этади.

Навқирон шаҳарнинг тунги кўриниши

085539fe-2246-40ef-90ab-6695e134dd40.jpg

Остона шаҳрининг 2005 йилги ривожланиш режаси муҳокамаси 

6f5af6fe-50d0-4568-bb46-de6dd4c09cb5.jpg

Шаҳарнинг Есил дарёси ўнг қирғоғидаги қисмининг бугунги кўриниши

367b0b1c-5736-4a54-9505-78b60e78ad81.jpg


“Тинчлик ва ҳамкорлик саройи” ва “Мустақиллик саройи” атрофидаги тураржой биноларининг қурилиши

c4af8563-7060-4d84-b65b-a508baf42372.jpg

“Хан Шатир” савдо-кўнгилочар маркази ва “Севишганлар боғи”

2c1d973b-aa3d-45aa-9af1-6dc09300f43e.jpg

Айни пайтда Остонанинг 20 йиллиги кенг нишонланмоқда

db0229a5-6ae0-4591-b4b8-3fe968f71b6c.jpg

Нурлан Туйахов, “ҚазАқпарат” ХАА.

6 232