ЎзА Ўзбек

14.08.2019 10:16 Чоп этиш версияси

Оролдаги 80 гектарлик ўрмон ёниб кетди

Оролдаги 80 гектарлик ўрмон ёниб кетди

Туркия ғарбидаги Мармар оролидаги 80 гектарлик ўрмон ёниб кетди, дейилади Hurriyet газетаси хабарида.

Шамол сабаб ёнғин қамрови кенгайиб кетган. Ёнғин аҳоли пунктига яқинлашганидан сўнг кўплаб одамлар уйларидан чиқиб кетишга мажбур бўлган.

Битта уй, битта микроавтобус ва кўплаб жониворлар нобуд бўлгани айтилган. 100 дан ортиқ ўт ўчирувчи, 4 та вертолёт ўт ўчиришга жалб этилган. Ёнғин назорат остига олинган, унинг сабабларига аниқлик киритилмоқда.

ЎзА
1 471