ЎзА Ўзбек

21.09.2018 Чоп этиш версияси

Қорақалпоғистонлик пиллакорлар пешқадам

Қорақалпоғистонлик пиллакорлар пешқадам

Қорақалпоғистон Республикаси учинчи мавсумдаги давлатга пилла етиштириш режа-топшириғини Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб бажарди. 

Сўнги йилларда Ўзбекистон Республикасида пиллачиликка катта эътибор қаратилиб, соҳани янада ривожлантириш мақсадида изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Яратилиб берилган имконият ва имтиёзлардан тўғри фойдаланган Қорақалпоғистон Республикаси пиллакорлари жорий йил баҳорги ипак қурти боқиш мавсумида 550,2 тонна, ёзги мавсумда 10 тонна ҳамда учинчи мавсумда 47,1 тонна кумуш толаси етиштириб, пилла етиштиришда давлат режа-топшириғини биринчилардан бўлиб уддалади.

Қорақалпоғистон Республикасида жорий йилда 11 туманда учинчи пилла етиштириш мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этилиб, жами 937 қути ипак қурти агротехник қоидаларга қатъий риоя этган ҳолда парваришланди.

3 874
Есимхон Қаноатов, ЎзА​​