ЎзА Ўзбек

25.09.2018 Чоп этиш версияси

​Олмаотага яқин жойлашган Чимбулоқ тоғ-чанғи курортига қалин қор ёғди

​Олмаотага яқин жойлашган Чимбулоқ тоғ-чанғи курортига қалин қор ёғди

24 сентябрь куни Қозоғистоннинг Олмаота, Жомбой, Туркистон, Ғарбий Қозоғистон вилоятларида ҳаво ҳарорати 15-20 м/с гача пасайиб кетди, деб хабар бермоқда “Kazinform”.

Олмаотада кучли ёмғир ва дўл ёғиб, тўсатдан совуқ тушди. Тоғларда ҳам ҳаво ҳарорати пасайиб, қиш ҳавоси ҳукм сура бошлади.

Олмаотага яқин жойлашган Чимбулоқ тоғ-чанғи курортига эса кутилмаганда қалин қор тушди. У ерда кечки пайт ҳаво ҳарорати 0 даражага тенг бўлган бўлса, тунда -1 даражагача пасайди.

Ҳозирда ҳавонинг ҳарорати 10-15 даражага пасайган, булутли ҳаво кузатилмоқда. Тоғли ҳудудларда қор ёғиб турибди.​

3 610
ЎзА