ЎзА Ўзбек

14.04.2020 Чоп этиш версияси

Олимлар оптимистлар нега узоқ умр кўриш сабабини аниқлашди

Олимлар оптимистлар нега узоқ умр кўриш сабабини аниқлашди

Бостон университети Тиббиёт мактаби олимлари ҳаётга умид ва ишонч билан қарайдиган ва доимо хурсанд бўлиб юрадиганлар узоқ умр кўришини аниқлашди. Тадқиқот натижалари Proceedings of the National Academy of Sciences журналида эълон қилинди.

Эксперимент вақтида олимлар синовда иштирок этаётганларнинг ҳаёт давомийлигини солиштириб кўрдилар. Бунда уларнинг ёши, жинси, маълумотлилик даражаси, депрессияга тушиши ва саломатликнинг бошқа омиллари ҳисобга олинди.

Маълум бўлишича, оптимист кайфиятда юрадиган одамлар пессимистларга қараганда 15 фоиз кўп яшар экан. Шу сабабли врачлар одамларни тезроқ тушкун хаёллардан фориғ бўлишга, имкон қадар қувноқ бўлиб юришга чақирмоқда.

1 248
ЎзА