ЎзА Ўзбек

05.08.2020 Чоп этиш версияси

Олимлар Буюк Британияда коронавируснинг иккинчи тўлқини жуда кучли бўлиши ҳақида огоҳлантирмоқда

Олимлар Буюк Британияда коронавируснинг иккинчи тўлқини жуда кучли бўлиши ҳақида огоҳлантирмоқда

Буюк Британияда агар ҳукумат кузда мактабларни очса ва самарали тест тизими ҳамда жараённи кузатиш яхши йўлга қўйилмаса коронавируснинг иккинчи тўлқини янада кучли бўлиши мумкин. Лондон университетига қарашли коллеж ва Лондон гигиена ва тропик тиббиёт мактаби олимлари воқеалар ривожини ўрганиб шундай хулосага келди.

Олимлар куз-қиш мавсумида коронавирус тарқалишининг олтита сценарийсини ишлаб чиқди. Бунда мактабларнинг тўлиқ ёки қисман очилиши ҳам ҳисобга олинган. Уларнинг фикрича, исталган сценарий шаротида ҳам назорат ва тестдан ўтказиш сифатли йўлга қўйилмаса пандемиянинг иккинчи тўлқини биринчисидан 2-2,3 баробар кучли бўлади.

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон сентябрь бошида мактабларни очиш ҳукумат учун миллий устиворлик ҳисобланишини айтган эди. 

Июль ойида қиролликда COVID-19 тарқалиши яна кучайди, оқибатда ҳукумат карантин чораларини юмшатишни тўхтатиб қўйди.

3 820
ЎзА