ЎзА Ўзбек

21.01.2018 19:09:29 Чоп этиш версияси

Океанларда сув ҳарорати кўтарилмоқда. Бу хавфлими?

2017 йилда Тинч океанидаги сув ҳарорати икки йил олдин қайд этилган кўрсаткичдан ошиб кетган. Бундай хулосага Хитой Фанлар Академияси олимлари келишди, деб хабар берди ТАСС.

ХФАнинг атмосфера физикаси институти олиб борган тадқиқотга кўра, Тинч океанинининг 2 километр қалинликдаги юқори сув қатламида юзага келган иссиқлик манбаи Хитой 2016 йилда ишлатган электр энергиясидан 700 марта кўпдир.

Олимларнинг таъкидлашича, бундай ҳолат сувости дунёси экотизимига хавф солади. Айниқса, маржон қоялари ва уларда яшовчи жонзотларга жиддий зарар етади. Сувости оқимларини ҳам йўналишидан ўзгартириб юборади. Оқибатда Ерда ҳарорат мувозанати бузилиб, глобол исиш жадаллашиб кетиши мумкин.

Афсуски, фақат Тинч океанида сув ҳарорати ошиб бормаяпти. Атлантика ва Жанубий океанларда аҳвол бунданда жиддий.