ЎзА Ўзбек

30.04.2018 11:37 Чоп этиш версияси

Қобулда бугуннинг ўзида икки марта портлаш содир бўлди

Қобулда бугуннинг ўзида икки марта портлаш содир бўлди Маълум бўлишича портлашлар эрталаб кетма-кет содир бўлган.

Олдинроқ ОАВ томонидан қурбонлар сони етти нафарлиги маълум қилинганди.

1TV телеканалининг мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб хабар қилишича, террорчи - ҳудкуш амалга оширган портлаш оқибатида эндиликда қурбонлар сони 21 нафарга етган, жароҳатланганлар 30 га яқин.

Пажвак агентлигининг ёзишича, иккинчи портлашда ҳалок бўлган ва жароҳатланганлар орасида TOLOnews телеканали, 1TV ва “Al Jazeera” ва бошқа ОАВ журналистлари бор.

Қобулдаги портлаш оқибатида фотограф Ша Мараи ҳалок бўлгани ҳақида Франс Пресс агентлиги ҳам маълум қилди.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
3 614