ЎзА Ўзбек

11.02.2019 13:39 Чоп этиш версияси

ОАВ: Жаҳон савдоси инқирозга юз тутмоқда

ОАВ: Жаҳон савдоси инқирозга юз тутмоқда

“Вести.Эконимика” таҳлилига кўра, сўнгги вақтларда жаҳон иқтисодиётида таназзул аломатлари тез-тез кўзга ташланмоқда. Улардан бири - жаҳон савдоси кўрсаткичлари уч йилдаги энг паст даражага тушиб кетгани бўлиб, бу унинг инқироз томон юз тутаётгани билан изоҳланади.

Ўтган йилларда компаниялар етарли даражада ижобий молиявий натижаларни кўрсатиб келган. Бироқ, ҳозирда бу кўзга ташланмай қолди. Аксинча, даромадларнинг пасайиши (илк бор 2016 йилда)га кузатилмоқда. 2019 йилнинг 1 чорагида эса акциялардан олинадиган фойда янада камайиши эҳтимоли бор.

Мақолада қайд этилишича, айни ҳолат бозорларнинг ўсишига халақит бериб, бунинг оқибатлари ҳозирданоқ бўй кўрсатмоқда. Мисол учун, Европа Иттифоқи локомотиви бўлган Германияда иқтисодий ўсиш кўрсаткичлари тобора пасайиб бормоқда. Мамлакатнинг ўн йиллик облигациялари 0,08 фоизга тушиб кетган. Бир йил олдин эса бу кўрсаткич 0,77 фоиз даражасида эди. Саноат ишлаб чиқариш ҳажми эса тўрт ойдирки пасаймоқда. Бундай ҳолат Европа қарз инқирози вақтида ҳам кузатилмаган бўлган. 

Инвесторлар эса нафақат евроҳудуд иқтисодиёти, балки жаҳон иқтисодиётининг бугунги ҳолатидан ташвишда. Бу хавотир АҚШ ва Хитой савдо музокараларига оид ахборотлар оқими таъсирида яна кучаймоқда. 

Жаҳон савдосининг энг таниқли кўрсаткичларидан бири - “Baltic Dry Index“ юк ташиш нархи индекси ҳисобланади. Ҳозирги кунда унинг динамикаси ҳам жаҳон савдоси инқирозга юз тута бошлаганини кўрсатаётир. Яъни “Baltic Dry Index“ уч йил ичидаги энг паст кўрсаткичда турибди. Шунингдек, қатор мамлакатлар ҳам ўз иқтисодиётлари ўсиш кўрсаткичлари прогнозларини пасайтира бошлаган. Хусусан, Европа Иттифоқи ЯИМ ўсиш прогнозини бу йилда 1,3 фоизга қисқартирган. Англия банки 1,7 фоиздан 1,2 фоизгача, Австралия банки 0,5 фоиздан 2,75 фоизгача туширган. 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА​
1 615