ЎзА Ўзбек

15.03.2019 11:18 Чоп этиш версияси

ОАВ: Трамп Европа билан савдо урушини бошламоқчи

ОАВ: Трамп Европа билан савдо урушини бошламоқчи

АҚШ Президенти Дональд Трамп Европага божлар билан таҳдид қилмоқда, дейилади “Вести.ру” хабарида.

Қайд этилишича, Трамп Европа Иттифоқи савдо музокараларидан бош тортса қатъий иқтисодий чоралар кўришини маълум қилган. 

“Биз улар етказиб бераётган қўплаб маҳсулотларга бож киритаяпмиз” деган АҚШ Президенти. 

Таҳлилчиларга кўра, бу вазиятда Европа ҳам “жим турмайди”. Улар қатъий позицияда ва божлар киритилгудек бўлса, жавоб чораларини қабул қилишга тайёр. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил март ойида АҚШ пўлат ва алюминийга 25, 10 фоизлик бож киритишини эълон қилган эди. Янги бож тарифи 1 июндан кучга кириши керак бўлган. Сал кейинроқ Трамп Европа автомолларига 20 фоизлик бож жорий қилди. Бунга жавобан Европа Иттифоқи АҚШга 300 миллиард долларлик қарши чоралар кўришини маълум қилди. 

ЎзА
1 588