ЎзА Ўзбек

05.03.2019 11:33:38 Чоп этиш версияси

ОАВ: Тиббиёт тарихида иккинчи бемор ОИВ инфекциясидан тузалган бўлиши мумкин


"New York Times" газетасининг ёзишича, ОИВ (инсонда орттирилган имунодефицит вируси) эпидемияси бошланган вақтдан буён иккинчи бемор вирусдан халос этилган бўлиши мумкин.

Газета маълумотларига кўра, исми шарифи ошкор этилмаган “лондонлик бемор” дунёда ОИВ вирусидан халос бўлган иккинчи инсон бўлади. Унгача “германиялик бемор” Тимоти Рэй бундан 12 йил муқаддам ана шу касалликдан тузалган эди.

Қайд этилишича, “лондонлик бемор”нинг донори мутацияга учраган CCR5 номли кишидир. 2016 йилда CCR5дан “лондонлик бемор”га суяк илиги кўчириб ўтказилади. 2017 йилда “лондонлик бемор” ретровирусга қарши дори воситаларни қабул қилишни тўхтатади. Шу тариқа у бир ярим йил даволанмаган бўлган. Сўнгги текширувларда бемор организмида вирус билан зарарланган ҳужайралар топилмади. Бу “лондонлик бемор” ОИВдан буткул тузалган бўлиши мумкин дегани. 

Нашрнинг аниқлик киритишича, бу борада тадқиқот олиб борган олимлар ўз ҳисоботларини Nature журналида чоп этиш ниятида. Сиэтлда ретровируслар ва инфекциялар бўйича яқинда бўлиб ўтадиган конференцияда ҳам тадқиқотнинг айрим тафсилотлори тақдим этилади.