Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

08.05.2018 14:42 Чоп этиш версияси

ОАВ: Ўтган йили АҚШдан Канадага 26 мингдан ортиқ ноқонуний муҳожир келган

ОАВ: Ўтган йили АҚШдан Канадага 26 мингдан ортиқ ноқонуний муҳожир келган
2017 йил апрелидан бошлаб 26 мингдан зиёд ноқонуний муҳожирлар АҚШнинг Канада билан чегарасидан ўтган. Бу ҳақида "GlobalNews" телеканали Канаданинг жамоатчилик хавфсизлиги ва фуқароликни ҳимоя қилиш вазирлиги маълумотларига асосланиб хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Америка–Канада чегарасидан ўтган 26 минг 250 кишидан 243 нафари турли сабабларга кўра депортация қилинган. Яна 200 нафар ноқонуний муҳожирлар яқин орада ўз ватанларига мажбуран қайтишлари керак. Қолганлар билан мамлакат миграция хизмати шуғулланмоқда. Улар ҳозирча, муҳожирларнинг вақтинчалик яшаш жойларида истиқомат қилишади. Аксарият ноқонуний муҳожирлар одатда КанадагаКвебек, Онтарио ва Манитоба провинциялари орқали ўтишади. Уларнинг аксарияти Гаити ва Нигерияликлардир.

Канадага АҚШдан ноқонуний муҳожирларнинг келиши 2017-йил бошидан кўпайди. Улар президент Доналд Трампнинг қатъий иммиграция сиёсати сабабли Қўшма Штатлардан депортация қилинишларидан чўчишгани сабабли шундай йўл тутишяпти.

Н. Тошпўлатова
4 353