ЎзА Ўзбек

09.02.2020 Чоп этиш версияси

ОАВ: Таиландда отишма пайтида ҳалок бўлганлар сони 30 нафарга етди

ОАВ: Таиландда отишма пайтида ҳалок бўлганлар сони 30 нафарга етди

Таиланднинг шимоли-шарқидаги Накхонратчасима шаҳрида жойлашган савдо марказида юз берган отишма оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди, яна 58 кишининг жароҳатлангани айтилмоқда.

Бу ҳақида якшанба куни Таиланд янгиликлар агентлиги Накхонратчасимадаги Маҳарат касалхонаси маълумотларига таяниб, хабар берди.

Янгиланган маълумотларга кўра, ҳалок бўлган 30 киши орасида — уч полиция ходими, уч ҳарбий хизматчи, 23 нафар тинч фуқаро ва отишмани уюштирган жиноятчининг ўзи бор.

Шанба куни Таиланд армиясининг 32 ёшли аскари, капрал Чакрапант Тхомма ҳарбий лагерда ўз қўмондони ва икки кишини отиб ўлдирганди, кейин эса машинани ўғирлаб, қочиб кетган. “Терминал-21“ савдо маркази яқинида у тинч фуқароларга қарата ўқ узган. Ҳарбий ичкарига киргандан кейин яна ўқ отишда давом этиб, ўнлаб одамларни қурбон қилди ва жароҳатлади. Якшанба куни маҳаллий вақт билан соат 09:00да, савдо мажмуаси ҳудудида хавфсизлик кучлари томонидан жиноятчи йўқ қилинди.

2 362
ЎзА