ЎзА Ўзбек

24.07.2018 18:49 Чоп этиш версияси

ОАВ: Шимолий Корея яна бир ядро полигонини йўқ қилишга киришди

Америкалик тадқиқотчилар жорий йилнинг 20-22 июль саналарида сунъий йўлдошдан олинган суратларга асосланиб, КХДР Сохэ ядро полигонини йўқ қилишни бошлаганини маълум қилди, деб хабар беради “Euronews”.

Экспертлар хулосасига кўра, полигонда ракета ташувчи қурилмалар йиғиладиган бино ва ракета двигателлари синовдан ўтказиладиган майдон йўқ қилинган. Аммо, бошқа муҳим объектларга тегилгани йўқ ҳозирча.

Эслатиб ўтамиз, Пхёнан-Пуктодаги Сохэ космодроми КХДРнинг қитъалараро баллистик ракеталар ва сунъий йўлдошларни учиришга мўлжалланган ягона синов майдони ҳисобланади. Жорий йилнинг 12 июнь санасида Сингапурда АҚШ ва КХДР саммити доирасида имзоланган “Корея яриморолини ядроқуролсизлантириш” келишувига мувофиқ Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ушбу полигон фаолиятига чек қўйиши лозим эди.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
6 106