Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.06.2018 10:41 Чоп этиш версияси

ОАВ: Шимолий Корея мудофаа тизими раҳбарияти ўзгарди

Маълум бўлишича КХДР қуролли кучлари вазири Пак Ён Сик, бош штаб бошлиғи Ли Мён Су ва армия сиёсий раҳбари Ким Чон Гак ўз лавозимини тарк этган.

"Рёнхап"нинг вазиятдан хабардор манбасининг фикрича, ҳозирда мамлакатда ўзгарган вазиятга лавозимидан бўшатилган раҳбарларнинг “қотиб қолган тафаккури” мос келмаган. Улар ўрнига тайинланган кадрлар эса нисбатан ёшроқ бўлиб, КХДР мудофаа тизими раҳбариятидаги бундай йирик ўзгаришни авлодлар алмашинуви, деб қабул қилиш керак.

Ахборот агентлигининг тахмин қилишича, жорий йилнинг 17 майида КХДР Меҳнат партиясининг марказий ҳарбий комиссияси кенгайтирилган йиғилишида мудофаа тизимининг янги раҳбарияти тайинланган. Яна бир эҳтимолга кўра, кадрлар алмашинуви 12 июнда Сингапурда бўлиб ўтиши кутилаётган КХДР ва АҚШ саммити билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Малоҳат Ҳусанова. ЎзА
2 885