ЎзА Ўзбек

12.10.2018 14:54 Чоп этиш версияси

ОАВ: "КХДРга халқаро санкциялар писанд эмас..."

ОАВ: "КХДРга халқаро санкциялар писанд эмас..."

Шимолий Кореянинг "Rodong Sinmun" нашри чоп этган мақолада КХДРга халқаро санкциялар писанд эмаслиги, мамлакат ўз кучи билан яна 100 йил яшаши мумкинлиги айтилган. 

Бу ҳақда ТАСС хабар беради. 

“Санкцияларнинг яна 10 ёки 100 йил давом этиши аҳамиятсиз, муҳими биз барча қийинчиликларни енгиб, дунёнинг энг кучли мамлакати ва Ердаги социалистик жаннатга айланамиз”, дейилади мақоладан олинган иқтибосда. 

Шунингдек, нашр чақириқ билан ҳам чиққан. Унга кўра, Шимолий кореяликлар мамлакат иқтисодий ўсиш суръатларини ошириш, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳисобига халқаро санкцияларни чиппакка чиқаришлари керак бўлади. 

ТАССнинг эслатишича, 10 октябрда Москвада Россия, Хитой ва КХДР ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари учрашиб, БМТ Хавфсизлик Кенгаши Пхеньянга нисбатан санкцияларни қайта кўриб чиқиши лозим, деган тўхтамга келган.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА​​
1 373