ЎзА Ўзбек

31.07.2018 11:45 Чоп этиш версияси

ОАВ: Хитойда майитларни кўмиш тақиқлана бошланди

ОАВ: Хитойда майитларни кўмиш тақиқлана бошланди

Хитой Жануби-Шарқидаги Цзянси провинциясида экология ва ер ресурсларини асраш мақсадида “фақат кремация” сиёсатига хос чоралар кўрила бошланди. 

Маҳаллий нашрларга асосланиб, бу ҳақда РИА Новости ёзади.

Қайд этилишича, провинцияда “фақат кремация” сиёсати қоидалари шу йилнинг сентябрь ойидан кучга киради. Унга кўра, майитлар куйдирилиши ва вафот этган кишиларнинг яқин қариндошлари бу ҳақдаги сертификатни тегишли жойга тақдим этишлари лозим. 

Кўпчилик аҳоли “фақат кремация” сиёсатининг моҳияти экологияни асраб-авайлаш эканлигини яхши тушунса-да, пул эвазига бегона жасадларни куйдириб, сохта сертификатлар бериш ҳолатлари ҳам учрамоқда. Мисол учун апрель ойида Шаньдун провинциясидаги крематорийларининг бирида беш нафар ходим жасадларни ўғирлаш ва сотиш билан шуғулланиб келганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган бўлган.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
8 209