Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.07.2018 15:46 Чоп этиш версияси

ОАВ: Халқаро авиакомпания раҳбари ҳибсга олинади

ОАВ: Халқаро авиакомпания раҳбари ҳибсга олинади Жанубий Корея прокуратураси “Korean Air” авиакомпанияси директорлар кенгаши раиси Чо Ян Хони ҳибсга олишга ордер берди.

“Yonhap” агентилигининг ёзишича, Чо Ян Хо авиакомпаниянинг миллионлаб доллар миқдордаги маблағларини ўмаришда ва йирик суммадаги солиқ тўловларини четлаб ўтишда айбланмоқда. Прокурорлар ҳисоблашича, “Korean Air” раҳбари хориждаги миллион долларга тенг активларини ҳам яшириб келган.

Сўнгги вақтгача Чо Ян Хо ўзига қўйилган барча айбловларни рад этиб келаётан эди. Ўтган йилда суд уни ҳибсга олишни рад қилган.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилда Жанубий Кореяда Чо Ян Хонинг қизи Чо Хён билан боғлиқ можаро шов-шувларга сабаб бўлган эди. Чо Хён “Korean Air”нинг йўловчи лайнерида борт кузатувчиси унга ёнғоқ мағзини ликопчада эмас, қадоқ ўрамида узатгани учун жанжал кўтаради. Шундан сўнг у Сеулдан Нью-Йоркка отланган самолётни парвоздан қолдириб, катта борт кузатувчисини рейсдан четлатишга буйруқ беради. Оқибатда авиакомпания раҳбарининг қизи номутаносиб хатти-ҳаракати учун судда жавоб беришга мажбур бўлиб, бир йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
3 838