Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

02.07.2018 16:28 Чоп этиш версияси

ОАВ: Хакерлар “Ислом давлати” террорчилик ташкилоти сайтини бузиб киришга муваффақ бўлди

ОАВ: Хакерлар “Ислом давлати” террорчилик ташкилоти сайтини бузиб киришга муваффақ бўлди
Хакерлар томонидан сайт клони ҳам яратилиб, унинг ёрдамида террорчилик ташкилотига қарши тарғибот материаллари ва сохта ахборот тарқатилган. 

ТАССнинг “Al Arabiya” телеканалига асосланиб, аниқлик киритишича, “Ислом давлати”нинг асосий тарғибот қуроли бўлган "Набаа" журнали сайтига оммавий кибер ҳужум уюштирганлар “Дэшграм” номи остидаги ироқлиқ хакерлар бўлган. 

Айни кибер ҳужумдан сўнг террорчилик ташкилотининг сайти ўз фаолиятини тўхтатган. 

Хакерларнинг маълум қилишича, кибер ҳужум муваффақиятли амалга оширилган. Улар фейк контентларни “Ислом давлати”нинг виртуал маконига 500 мартагача жойлаштиришга муваффақ бўлган. Ҳеч нимадан бехабар айрим террорчилар эса сохта хабарларни бир-бирларига улашишга ҳам улгурган. 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
4 371