ЎзА Ўзбек

07.03.2019 Чоп этиш версияси

ОАВ: Ҳиндистон Покистонни огоҳлантирмоқда

ОАВ: Ҳиндистон Покистонни огоҳлантирмоқда

ТАССнинг хабар беришича, Ҳиндистон Покистондан зудлик билан Кашмир ҳудудида камида тўртта тинч аҳоли вакилининг ўлимига сабаб бўлган отишмаларни тўхтатишни талаб этмоқда. NDTV телеканалининг хабар беришича, Ҳиндистон Покистонни отишмалар ва асоссиз миш-мишларни давом эттириш “қўрқинчли” оқибатга олиб келиши ҳақида огоҳлантирган. 

Икки мамлакат ҳарбий қўшинлари вакилларининг ушбу масалаларни муҳокама қилиш жараёнида ҳинд томони чегара ҳудудида тинч аҳолини ўққа тутмасликни талаб қилган. Илгари Ҳиндистон бир неча марта Покистонни Кашмирда артиллерия ва минометлардан фойдаланган ҳолда ўт очганликда айблаган эди. Уларнинг маълумотларига кўра, сўнгги ҳафтада тинч аҳолидан камида тўрт киши вафот этган. Бунга жавобан Исломобод Ҳиндистонни чегара ҳудудида асоссиз отишмаларни амалга оширганликда айблаган.

NDTV маълумотларига кўри Покистон чегара ҳудудига қўшимча ҳарбий куч ва жанговар техникаларни жойлаштирган. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 февраль куни бир худкушнинг ҳарбийлаштирилган ҳинд полицияси яқинида ўзини портлатганидан сўнг икки давлат ўртасидаги азалий муросасизликка чўғ ташланди. Портлаш натижасида 45 киши вафот этди. Покистон армияси Кашмир ҳудудида ҳаво кенгликларини бузгани учун Ҳиндистоннинг икки ҳарбий самолётини уриб туширди. Икки мамлакат ўртасидаги зиддият ҳанузгача давом этмоқда. 

2 908
Г.Азимова, ЎзА