Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

04.07.2018 18:19 Чоп этиш версияси

ОАВ: Эронда тез орада “Instagram” ҳам тақиқланади

ОАВ: Эронда тез орада “Instagram” ҳам тақиқланади
Эрон Ислом Республикаси бош прокурори ёрдамчиси Муҳаммад Мусаддиқ мамлакатда яқин кунларда "Instagram" ижтимоий тармоғига тақиқ қўйилиши ҳақидаги ахборотни тасдиқлади. 

Бу ҳақда "Анадўли" ахборот агентлиги хабар тарқатди. 

Муҳаммад Мусаддиқнинг сўзларига кўра, мамлакатда айрим санъаткорларнинг муҳтожларга кўмак бериш баҳонасида ижтимоий тармоқни маблағ тўплаш воситасига айлантириб олгани “Instagram ”ни чеклашга асосдир. 

Агентликнинг ёзишича, Эронда тақиқга учраган фақат “Instagram” эмас. Мамлакатда “Facebook”, “Twitter”, “Telegram” каби ижтимоий тармоқлар ҳам блокланган. Ҳукуматнинг навбатдаги ижтимоий тармоқни чеклаш ҳақидаги қарорига эса мамлакатдаги иқтисодий вазиятга қарши Машхад шаҳрида бошланиб, Эроннинг бошқа ҳудудларига ҳам тарқалган норозилик намойишлари сабаб бўлган. 

Бугунги кунда Эрон аҳолисининг 23 фоизи “Instagram” ижтимоий тармоғи орқали ахборот алмашади. Чекловга қадар 55 фоиз эронлик “Telegram”дан фойдаланган. 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
5 950