ЎзА Ўзбек

17.01.2018 11:12:23 Чоп этиш версияси

ОАВ: Бир неча юз йилдан кейин Ерда ҳаёт бўлмаслиги мумкин

Америкалик ва британиялик олимларнинг АҚШ Миллий Фанлар Акедемиясига тақдим этган расмий ахборотига асосланиб РИА Новости  бу ҳақда хабар бермоқда. 

Олимлар фикрича, табиатга етказилаётган талофатлар, табиий ресурслардан аёвсиз фойдаланиш, атроф-муҳит ифлосланиши даражаси бундан кейин камайган тақдирда ҳам глобал иқлим исиши давом этади. Ҳатто, 2200-2400 йилларга келиб жуда юқори ҳарорат сабаб инсонлар ва бошқа жонзотлар Ерда яшай олмаслиги мумкин.

Шунингдек, олимлар Ерда цивилизация якун топишига юқумли касалликлар пандемияси, "Ядро қиш", сунъий онгнинг номаълум оқибатлари, астероид тўқнашуви каби эҳтимолий сабаблар ҳам олиб келиши мумкин, деб таъкидламоқда.