ЎзА Ўзбек

01.06.2018 12:27 Чоп этиш версияси

ОАВ: Арманистон Бош вазири Пашинян Нобел мукофотига тавсия қилиниши мумкин

ОАВ: Арманистон Бош вазири Пашинян Нобел мукофотига тавсия қилиниши мумкин
Арманистоннинг янги Бош вазири Никол Пашинян номзоди тинчлик бўйича Нобел мукофотига тавсия қилиниши мумкин.

Бу ҳақда ТАСС Арманистоннинг “Жаманак” газетасига асосланиб, хабар беради. 

Қайд этилишича, бу ташаббус мамлакатда аккредитациядан ўтган хорижий давлатлар элчиларидан чиққан. Таъкидланишича, Арманистонга ижтимоий барқарорлик олиб келган Пашинян минтақада тинчлик ва бағрикенглик таъминланишига ҳам хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда тинчлик учун Нобел мукофоти ядровий қуролни тақиқлаш халқаро кампанияси ICAN’га топширилган эди. Нобел жамғармасининг маълумотларига кўра 2018 йилги тинчлик учун Нобел мукофотига номзод сифатида 300 дан зиёд жамоатчилик ва халқаро ташкилот ва жисмоний жисмоний шахс тавсия этилган. 

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
7 001