Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

03.05.2018 07:40 Чоп этиш версияси

ОАВ: АҚШ суди Эрондан миллиард долларлик товон пули ундирмоқчи

ОАВ: АҚШ суди Эрондан миллиард долларлик товон пули ундирмоқчи
2001 йил 11 сентябрда Америкада содир этилган террорчилик ҳаракатларини текшириш бўйича махсус комиссия Эрон Ислом Республикасига қарши далилларни аниқламаган бўлса-да, фожиа қурбонларининг оила аъзолари АҚШ федерал судига ЭИРга нисбатан даъво аризаси киритган эди. 

“The Hil” нашрининг маълум қилишича, суд қарор чиқарди. 

Суд қарорига кўра, Эрон Ислом Республикаси, Ислом инқилобини ҳимоя қилиш корпуси, Эрон Марказий банки 11 сентябрь воқеаларидаги 1008 нафар инсоннинг ўлимига алоқадор бўлиб, ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига жами миллиард долларлик товон пули тўлаб бериши лозим.

Фожиа қурбонларига қон-қариндошлик даражасига қараб товон пули миқдори ҳам белгиланган. Мисол учун, ҳалок бўлганнинг турмуш ўртоғи 12,5 миллион, ота-онаси ва фарзандлари 8,5 миллион, опа-укалари бўлса 4,5 миллион доллар товон пули олиши керак.

“The Hil”нинг қайд этишича, Эроннинг 11 сентябрь қурбонлари оила аъзоларига товон пули тўлаб бериши эҳтимолдан анча йироқ.

Малоҳат Ҳусанова, ЎзА
4 375