ЎзА Ўзбек

11.09.2019 Чоп этиш версияси

Оқ уй Жон Болтон хизматига зарурат сезмайди

Оқ уй Жон Болтон хизматига зарурат сезмайди

АҚШ Президенти Дональд Трамп ўзининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтонни лавозимидан озод қилганини маълум қилди. 

Трамп ўзининг Twitterдаги саҳифасида шу кеча Болтонга бундан буён Оқ уй унинг хизматига зарурат сезмаслигини ёзган. 

“Мен унинг кўплаб таклифларига қатъий қаршиман ва унинг истеъфосини сўрадим”, деб ёзади Трамп. 

Шунингдек, у янги маслаҳатчи номини келаси ҳафта эълон қилишини билдирган.

2 066
ЎзА