ЎзА Ўзбек

11.12.2017 19:45 Чоп этиш версияси

Нью-Йоркда портлаш содир бўлди

Нью-Йорк шаҳрининг Манхеттен туманида Порт-Аторити автошоҳбекатида портлаш содир бўлди. Нью-Йорк полицияси департаментининг “Twitter”даги саҳифасида маълум қилинишича, портлаш шаҳар марказида, 42-кўча ва 8-автомагистраль кесишмасида юз берган.

“New York Post” газетасининг ёзишича, портлаш қўлбола қурилма ёрдамида амалга оширилган, бир неча киши жароҳатланган. Айни пайтда гумонланувчи шахс қўлга олинган.

Воқеа жойида қутқарув ишлари олиб борилмоқда, хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Шунингдек, бир қатор метро бекатларида йўловчи ва ходимларни эвакуация қилиш ишлари амалга оширилмоқда.

ЎзА
11 855