ЎзА Ўзбек

26.03.2020 Чоп этиш версияси

Нью-Йоркда коронавирус сабабли айрим кўчалар тўсиб қўйилмоқда

Нью-Йоркда коронавирус сабабли айрим кўчалар тўсиб қўйилмоқда

Нью-Йорк шаҳри ҳокимияти автомобиллар учун айрим кўчаларни ёпиш лойиҳасини синаб кўрмоқда. Аммо ушбу кўчалар пиёдалар учун очиқ бўлади. Шаҳар губернатори Эндрю Куомонинг матбуот анжуманида таъкидлашича, бундан кўзланган мақсад коронавирусга чалиниш миқдорини камайтиришдан иборат.

Унинг айтишича, гап одамларнинг тўпланмаслиги, бўш майдонларни янада кенгайтириш ҳақида бормоқда.

"Мен Нью-Йорк паркларида муаммо кўряпман", - деди Куомо. Бунда у, паркларда ҳамон одамларнинг тўпланиб туришини назарда тутган.

"Шу боис, биз Нью-Йоркнинг айрим кўчаларини автомобиллар учун тўсамиз, бу синов лойиҳаси бўлади", - дея таъкидлади губернатор. Шу билан бирга, унинг айтишича, ушбу кўчалардан пиёдалар ўтиши чекланмайди.

666
ЎзА