ЎзА Ўзбек

17.06.2019 11:11 Чоп этиш версияси

Норозилик давом этмоқда

Норозилик давом этмоқда

Администрация раҳбари Кэрри Лэмнинг экстрадиция тўғрисидаги қонунга ўзгартириш киритишни кўриб чиқиш билан боғлиқ вазият учун оммавий узр сўрашига қарамай, Гонконгда норозилик давом этмоқда. Юзлаб намойишчилар асосий кўчалар ва ҳукумат биносини қуршаб олган. 

Бу ҳақда “South China Morning Post” газетаси хабар беради. 

Шанба куни Лэм Гонконг шубҳали юрисдикцияларни экстрадиция бўйича келишувга эга бўлмаган Тайван, Макао ва Хитойнинг континентал қисмига беришни кўзда тутувчи қонундаги ўзгартишларни кўриб чиқиш тўхтатилганини маълум қилган эди. Пекин Гонконг ҳукуматининг ушбу қарорини қўллаб-қувватлашини билдирди. 

Якшанба куни қонун лойиҳасига қарши икки миллионга яқин киши ҳужжатнинг кўриб чиқилишини умуман бекор қилишни, шунингдек администрация раҳбарининг ҳукумат хатти-ҳаракатлари учун узр сўрашини талаб қилиб намойишга чиқди. Норозилик бошлангандан олти соат ўтиб, Лэм ҳукуматнинг ёзма баёноти шаклида оммавий узр сўради. 

“Юзлаб намойишчилар эрталабдан шаҳарнинг асосий кўчалари ва ҳукумат бош қароргоҳига киришни тўсиб қўйган”, деб ёзади газета. 

Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни Гонконгда экстрадиция қонунига ўзгартиш киритишга қарши аҳоли кўп мингли норозилик акциялари ўтказди. Намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашув бўлиб ўтди. Натижада 15 ёшдан 66 ёшгача бўлган 72 нафар намойишчи жабрланди.

ЎзА
1 601