ЎзА Ўзбек

07.03.2019 Чоп этиш версияси

Ноқонуний миграция каналини ташкиллаштирган мансабдорлар қамоққа ҳукм қилинди

Ноқонуний миграция каналини ташкиллаштирган мансабдорлар қамоққа ҳукм қилинди

Қозоғистон​нинг Тараз шаҳридаги миграция бўлимининг икки ходими ва келиб чиқиши хитойлик бўлган фуқаро Хитойдан ноқонуний миграция каналини ташкиллаштирганликда айбланиб, турли муддатларга қамоққа ҳукм қилинди.

Терговга кўра, миграция бўлимининг собиқ раҳбари ва унинг ўринбосари келиб чиқиши хитойлик бўлган воситачи билан тил бириктирган. “Қайд қилинган шахслар гуруҳи сохта ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда қонунга зид равишда Жамбил вилоятида 170дан ортиқ Хитой фуқароларини қайд қилишган, уларга Қозоғистонда тўсиқларсиз яшашлари учун ҳужжатларни тўғрилаб беришган”, дейилади Қозоғистон Миллий Хавфсизлик Қўмитаси томонидан тарқатилган хабарда.

Бу иш бўйича ҳукм Тараз шаҳридаги № 2 суди томонидан чиқарилди. Суд ҳар уч кишини “Ўзаро тил бириктириш орқали бир гуруҳ кишиларни ноқонуний миграциясини ташкиллаштириш” моддаси бўйича айбдор деб топди.

Шунингдек, бўлим бошлиғи Зейдалиев ва унинг ўринбосари Науризбаев хизмат ваколатларни суиистеъмол қилишда айбдор деб топилди ва тегишли равишда тўрт ярим йил ва уч ярим муддатга қамоққа ҳукм қилинди.

Келиб чиқиши хитойлик бўлган Силамбек тўрт йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Ҳукмга кўра, уларнинг учаласи ҳам ўрта хавфсизлик колонияси (эски классификация бўйича -умумий режимдаги колония)да жазони ўтайди.

“Айни дамда Хитой фуқороларига Қозоғистон ҳудудларида расман яшашлари учун берилган ноқонуний ҳужжатларини бекор қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда”, дейилади матбуот хизмати хабарида.

2 102
ЎзА