ЎзА Ўзбек

28.08.2018 18:01 Чоп этиш версияси

"Nissan" компанияси электромобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди

Япониянинг "Nissan" компанияси Хитой бозори учун электромобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда, дея хабар беради BBC.

Аввалроқ "Nissan" компанияси Хитойнинг "Dongfeng Motor group" компанияси билан ҳамкорликда "Slyphy Zero Emission" автомобилларини ишлаб чиқаришни бошлаган эди.

Маълумотларга кўра, АҚШ-Хитой савдо уруши Япониянинг Хитой билан савдо алоқаларини мустаҳкамлашига сабаб бўлмоқда. "Nissan" компанияси келгуси йилгача анча арзон нархларда электр автомобиллар ишлаб чиқаришни ҳамда ушбу моделлар 2022 йилгача ишлаб чиқаришнинг учдан бир қисмини ташкил этишини режа қилмоқда.

З.Мирзабоева, ЎзА
4 169