ЎзА Ўзбек

26.07.2018 15:21 Чоп этиш версияси

“Nine Entertainment” телеканали ва “Fairfax” газетаси бирлашмоқда

“Nine Entertainment” телеканали ва “Fairfax” газетаси бирлашмоқда
Австралиянинг энг йирик оммавий ахборот воситаси ҳисобланган “Nine Entertainment” телеканали ҳамда “Fairfax” газетаси ўзаро бирлашмоқда.

Маълумки, Австралия дунёдаги энг йирик янгиликлар тарқатадиган оммавий ахборот воситалари бозорига эга давлатлардан ҳисобланади.

“Nine Entertainment” телеканали ва “Fairfax” газетаси вакилларининг таъкидлашича, улар мамлакатда энг йирик ОАВ бўлиш мақсадида ўзаро бирлашмоқдалар.

Бирлашув натижасида ташкил топган янги бизнес “Nine” деб аталиши кўзда тутилмоқда. Натижада 1841 йилда ташкил этилган “Fairfax” ўз номини йўқотиши кўпчилик томонидан қўллаб-қувватланди.

Зуҳра Мирзабоева

5 364