Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

01.05.2018 08:05 Чоп этиш версияси

Никол Пашинян номзоди расман Арманистон бош вазирлигига кўрсатилди

Арманистондаги норозилик ҳаракати етакчиси, парламентдаги “Елк” фракцияи раҳбари Никол Пашинян расман Арманистон бош вазирлига кўрсатилди.

Янги бош вазир сайлови 1 май куни Арманистон Миллий Йиғини (парламенти) махсус мажлисида бўлиб ўтади. Конституциявий ислоҳотлардан сўнг бош вазир айнан парламент томонидан сайланади, президент эмас балки бош вазир мамлакатдаги ҳокимиятнинг тўлақонли раҳбарига айланади.

Бош вазир этиб сайланиш учун номзод парламентда 53та овоз олиши керак. Мухолифатдаги “Елк” фракциясининг парламентда атиги 9та ўрни бор. Мутлоқ кўпчилик овоз (58та ўрин)га ҳукмрон Республикачилар партияси эга.

Оммавий норозилик намойишларидан сўнг республикачилар ўз номзодини бош вазирликка тавсия қилмаслигини айтди. Бироқ ҳукмрон партиянинг парламентдаги фракцияси раҳбари Ваграм Багдасарян ўз партияси мухолифатдаги партия номзоди учун овоз беришини истеъсно қилди. Ўтган ҳафтада Пашинян баёнот бериб, агар “халқ унга масъулиятни юкласа”, у ҳолда Арманистон бош вазири бўлишга тайёрлигини билдирди.

ЎзА
6 701