ЎзА Ўзбек

12.01.2019 15:34 Чоп этиш версияси

Нигерияда нефть танкерининг портлаши оқибатида ўнлаб киши ҳалок бўлди

Нигерияда нефть танкерининг портлаши оқибатида ўнлаб киши ҳалок бўлди Нигеряда бир нечта нефть танкери портлаши оқибатида камида 12 одам нобуд бўлган. Полиция ва гувоҳларнинг айтишича, қурбонлар сони яна ошиши мумкин.

“Биз 12 нафар жасадни тикладик ва жиддий куйишлар билан 22 нафар одамни касалхонага олиб келдик “, - дея маълум қилди полиция вакили Ирене Угбо Ассоcиатед Прессга берган интервьюсида.

Унинг айтишича, портлаш Жума куни кечқурун Одукпани туманининг жануби-шарқидаги Крос Ривер ҳудудида содир бўлган.

Сўнги йилларда Африканинг энг йирик нефть ишлаб чиқарувчиси бўлган Нигерияда юз бераётган бундай бахтсиз ҳодисаларда кўплаб одамлар ҳалок бўлмоқда, чунки асосий қисми камбағалликда яшовчи нигерияликлар тирикчилик илинжида ҳаётларини хавф остига қўйиб қувурлардан ёки юк машиналаридан ёқилғи олишга ҳаракат қилишади ва оқибатда шу каби ҳодисалар рўй беради.

ЎзА
1 762